Лондоннинг "Арсенал" клубининг собиқ футболчиси, 47 ёшли Жильберто Силванинг фикрича, ўтган мавсумда АПЛда ғалаба қозониш учун Лондон клубида ажойиб ҳужумчи камлик қилган. "Канонирлар" "Манчестер Сити"га қарши кураш олиб боришди, аммо якунда сўнгги турда чемпионликни қўлдан бой беришди.
"Арсенал" янги ўйинчиларни таклиф қила оладими ёки йўқми, билмайман. Ўйлайманки, клубга Зинченкони ўрнини босадиган ва у билан бир савияда ўйнай оладиган бошқа футболчи керак. Ҳужумчилар ҳақида кўп гапирилади, лекин осон мослаша оладиган ҳужумчини топиш унчалик осон эмас. Жезус қийин мавсумни ўтказди ва муҳим ўйинларни ўтказиб юборди. Ишончим комилки, раҳбарият кучайиш устида ишлайди", - дея бразилияликнинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.