Дунё рейтингида 22-ўринни эгаллаб турган россиялик теннисчи Екатерина Александрова душанба куни Лондондаги майсали кортларда бошланган “Уимблдон” турнирида қатнашмайди.
Турнир бошида Александрова 2021 йилги US Open чемпиони ва дунёнинг 135-ракеткаси британиялик Эмма Радукану билан ўйнаши керак эди.
Россия теннис федерацияси 18-июн куни Александрова Париждаги Олимпиадада иштирок этишини маълум қилди, ХОҚ спортчини тан олди.
Россияликлардан фақат Даря Касаткина (12), Людмила Самсонова (15) ва Анна Калинская (18) WТА рейтингида Александровадан юқорироқ.
Уимблдон 14 июль куни якунланади. Унинг бу йилги мукофот жамғармаси рекорд даражадаги 50 миллион фунтни ташкил этади.