Кириш Регистрация

Кошта: "Роналду билан бир жамоада бўлиш мен учун бахт ва шараф"

Баҳо:
+ | -

Диого Кошта пенальтини амалга ошира олмаганидан кейин Криштиану Роналдуни қўллаб-қувватлади.

Португалия терма жамоаси Словенияни пенальтилар сериясида (0:0, 3:0) енгиб, Евро-2024 чорак финалига чиқди. Кошта кетма-кет учта зарбани ҳам тўхтатди.

Қўшиб берилган дақиқаларда Роналду пенальтини амалга ошира олмади – ҳужумчининг зарбасини Ян Облак қайтарди. Ўйиндан кейинги серияда Криштиану биринчи бўлиб зарба берди ва унинг уриниши голга айланди.

“Биз ҳаммамиз биламизки, Криштиану энг кўп ҳаракат қилади. Унинг қанчалик хафа эканлигини тушунаман, чунки у бутун вақтини бунга бағишлайди. У билан бир жамоада бўлиш мен учун бахт ва шараф.

Биз бир оиламиз, мен шундай деб ўйлайман. Мен бор эътиборимни имкониятлардан унумли фойдаланишга қаратганман ва жамоага ёрдам беришни хоҳлардим. Бу энг муҳими”, - дейди португалиялик дарвозабон.

Киритилди: 17:49, 02.07.2024.
Ўқилди: 771 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6219]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4854]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4519]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3908]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3709]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3574]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3165]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2787]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2651]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.