Машҳур британиялик журналист Пирс Морган ижтимоий тармоқларда португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни қўллаб-қувватлади.
Журналист ўз хабарида шундай ёзган: "Ундан ҳеч қачон шубҳаланманг. Унинг барча замонларнинг энг зўр бўлишининг сабаби бор".
Словенияга қарши 1/8 финал учрашувида Роналду 105-дақиқада пенальтини амалга ошира олмади. Аммо у пенальтилар сериясида гол урди ва бу жамоага чорак финалга чиқишга ёрдам берди.
Португалия нимчорак финалда Францияга қарши баҳс олиб боради.