Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес билан солиштириш ҳақида фикр билдирди.
"Родри - топ футболчи. Ўртамиздаги фарқ шундаки, у "олтилик" позициясида ўйнайди, мен эса қанотлардан ўйин қуришни афзал кўраман. Биз турли позицияларда ўйнаймиз, лекин умуман олганда, орамизда умумий нарса бор”, - дея немис футболчиси сўзларини келтиради Bayern & Germany.