Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

ОЧЛ-2013. 4-турдан кейинги қизиқарли фактлар

Баҳо:
+ | -

Қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг 4-тур учрашувларига якун ясалди.

 

Ушбу турдан сўнг бир қатор қизиқарли статистик маълумотлар ойдинлашди.

 

- Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби ўтказилган тўрт учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган яккаю-ягона жамоа бўлиб турибди.

 

- Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Наср” клуби ҳали биронтаям очко жамғармаган клуб сифатида энг қуйи поғоналарда ажралиб турибди.

 

- Хитойнинг “Гуанчжоу” ҳамда Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоалари рақиблари дарвозасига 12тадан тўп киритишиб, бу борада етакчилик қилишмоқда.

 

- Ҳимоя қўрғона ва дарвоза дахлсизлигини мустаҳкам сақлаш борасида Саудия Арабистонининг “Ал-Шабаб” клуби пешқадам. Саудияликлар ўтказилган тўрт учрашувда атиги битта гол ўтказиб юборишган холос.

 

- Ҳозирча энг кўп голлар “Н” гуруҳидаги “Сувон Самсунг” – “Кашива Рейсол” учрашувида қайд этилди – 2:6.

 

- Энг кўп қайд этилган ҳисоб – 1:0 (11 марта).  3:1 (9), 0:0 ва 2:1 (8), 2:0 ва 1:1 (6), 2:2 (4), 4:1 (3), 4:2, 3:0 ва 3:3 (2), 4:0, 5:1 ҳамда 6:2 ҳисоблари бир маротабадан қайд этилган.

 

- “Гуанчжоу”нинг бразилиялик ҳужумчиси Мурикуй тўрт учрашувда рақиблари дарвозасини беш бор ишғол қилиб, мусобақа тўпурари бўлиб турибди.

 

- Голли узатмалар оширишда Омар Абдулраҳмон (“Ал-Айн”, Саудия Арабистони), Мужтаба Жабари (“Истиқлол”, Эрон), Муҳаммад Ризо Ҳалатбари (“Сепахон”, Эрон) ҳамда Алекс (“Ал-Гарафа”, Қатар) етакчилик қилишмоқда. Ушбу футболчилар ҳисобида 4тадан голли паслар бор.

 

- Ҳозирча энг кўп мухлис “D” гуруҳининг “Истиқлол” – “Ал-Ҳилол” учрашувида кузатилди. Шу куни “Озоди” стадиони ўз бағрига 80.300 нафар мухлисни қабул қилди.

 

- Энг кам томошабинлар билан ўтган баҳс сифатида “В” гуруҳининг “Ал-Иттифоқ” – “Ал-Шабаб” учрашуви қайд этилди. Даммамдаги баҳсни томоша қилгани стадионга атиги 430(!) нафар мухлис ташриф буюрди.

 

- Таиланд клублари вакиллари турнирнинг энг қўпол футболчилари рўйҳатида пешқадамлик қилишмоқда. “Бурирам Юнайтед” ярим ҳимоячиси Анвин Жужин ҳамда “Муанг Тонг Юнайтед” ҳимоячиси Пияпхон Бантао ўтказилган учта ўйинда 2тадан сариқ ва биттадан қизил карточка ишлаб олишган.

- Тўрттадан клуби иштирок этаётган мамлакатларнинг умумий жамғарган очколари борасида Саудия Арабистони вакиллари пешқадам бўлиб туришибди. Саудия клублари ортда қолган тўрт турда жами 16та учрашувда иштирок этишиб, жами 32 очко жамғаришди. Бу борада энг кам очко эса БААга тегишли. Амирликлар 16 ўйинда 11 очко тўплашган.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:17, 11.04.2013.
Ўқилди: 5364 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8698]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3845]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3513]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2804]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2644]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2264]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1913]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1787]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1711]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.