Испания терма жамоаси Европа чемпионатининг ярим финалчисига айланди. Луис де ла Фуэнте шогирдлари қўшимча бўлимлардан сўнг Германияни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.
118-дақиқа 52-cонияда Микель Мерино ғалаба голини киритди.
УEФА матбуот хизмати хабарига кўра, Европа чемпионатида энг кеч урилган ғалаба голини фақат франциялик Мишель Платини (Евро-1984да 118 дақиқа 53 сония) ва украиналик Артем Довбик (Евро-2020да 120 дақиқа 36 сония) киритишган.