Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

ОЧЛ. Жамоаларимиз муддатидан аввал плей-оффга чиқишлари мумкин

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи якунланишига 2та тур қолди. Бу ўйинлар 23-24 апрель ва 30 апрель-1 май кунлари бўлиб ўтади. Ҳозирги кунда жамоаларимиз ўз гуруҳларида 1 ва 2-ўринларни эгаллаб туришибди ва ҳар иккаласи нимчорак финалга чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлиб турибди.

Эътиборли томони, 5-турдан кейиноқ, яъни муддатидан олдин “Пахтакор” ҳам, “Бунёдкор” ҳам аввал нимчорак финал йўлланмасини ҳал қилиб қўйишлари мумкин. Бу унчалик мураккаб иш эмас. Озгина ҳаракат қилинса бўлгани.

“ПАХТАКОР”, “В” ГУРУҲИ

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-тТ-НОчко
1 Лахвия 4 2 2 0 7-4 8
2 Пахтакор 4 2 1 1 5-5 7
3 Ал-Иттифоқ 4 1 1 2 4-3 4
4 Аш-Шабоб (БАА) 4 1 0 3 3-7 3

5-ТУР. 24 апрель (чоршанба)
“Ал-Иттифоқ” – “Пахтакор”
“Аш-Шабоб” – “Лахвия”

Демак, 5-турдан кейин “Пахтакор” нимчорак финал тақдирини ҳал қилиши учун:

1) “Ал-Иттифоқ” устидан қозониладиган ғалаба “Пахтакор”га 1/8 финал йўлланмасини тақдим этади. Жамоамиз 10 очко билан гуруҳ аутсайдерлари ета олмайдиган масофага ўтиб олади.

2) Дуранг натижа ҳам “Пахтакор”ни плей-оффга олиб чиқади. Бунинг учун “Аш-Шабоб” ўз майдонида “Лахвия” устидан ғалаба қозонмаса бўлгани. Бу ҳолатда ўзаро ўйинга кўра "Ал-Иттифоқ" тошкентликлардан ўтиб кетолмайди. Азиз Ҳайдаров жамоаси эса очколар бўйича ета олмайди.

“БУНЁДКОР”, “G” ГУРУҲИ

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Бунёдкор 4 2 2 0 5-2 8
2 Поханг Стилерс 4 1 3 0 4-3 6
3 Бецзинг Гуоан 4 1 2 1 2-2 5
4 Санфречче Хиросима 4 0 1 3 2-6 1

5-ТУР. 23 апрель (сешанба)
“Бунёдкор” – “Санфрече Хиросима”
“Бейцзинг Гоан” – “Поханг Стилерз”

“Бунёдкор” 5-турдан кейин 1/8 финалга чиқиши учун:

1) “Санфречче Хиросима” жамоаси Тошкентда мағлуб этилса. "Хиросима"нинг гуруҳдан чиқа олмаслиги аниқ бўлган. Бу ҳолатда камида ўзаро ўйинга кўра "Бейцзинг" вакилимиздан ўтиб кета олмади.

2) “Поханг Стилерз” сафарда “Бейцзинг Гоан”ни мағлуб этса, “Бунёдкор” япон клуби билан қандай натижа қайд этишидан қатъи назар нимчорак финалга чиқади. Яна ўша ўзаро ўйинни ушбу ҳолатда "Бунёдкор"ни хитой клубидан устун бўлишини таъминлайди.

3) Иккала ўйинда дуранг қайд этилса ҳам, “Бунёдкор” плей-оффга муддатидан аввал чиқади. Ўзаро ўйинга кўра "Бейцзинг" "қалдирғочлар"дан ўтиб кета олмайди.

Шунингдек, “Бунёдкор”да 5-турда ғалаба қозониб, “Поханг Стилерз” сафарда “Бейцзинг Гоан”ни мағлуб этса олмаса, “қалдирғочлар” ҳаттоки гуруҳ ғолиблиги масаласини муддатидан аввал ҳал қилишлари мумкин. Масалан, "Поханг" ютқазса, "Бунёдкор" ва "Бейцзинг" жамоалари ўртасидаги фарқ 3 очколигича қолади ва ўзаро ўйинга кўра хитойликлар вакилимиздан олдинга ўтиб кета олишмайди.

Юқорида таъкидланганидек, “Санфречче Хиросима” клуби гуруҳ ўйинлари якунланишига 2 тур қолганида плей-оффга чиқиш имкониятидан бутунлай маҳрум бўлиб улгурди. Шунинг учун японияликлар Тошкентга иккинчи таркибни юборишлари ҳам мумкин.

Кўриб турганингиздек, жамоаларимиз 1/8 финалга чиқиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлиб туришибди. Ушбу мавсумдан бошлаб нимчорак финал ўйинлари 2та баҳсдан иборат бўлади. Биринчи ўйин гуруҳда 2-ўринни эгаллаган жамоанинг майдонида бўлиб ўтади. Плей-офф ўйинлари 14-15 ва 21-22 май кунлари бўлиб ўтади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:00, 12.04.2013.
Ўқилди: 6485 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.