Кириш Регистрация

Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов ва Рустам Қосимжонов Тошкентдаги мусобақада пешқадамлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Тошкент шаҳрида мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этувчи Рустам Қосимжонов кубоги—2024 турнири старт олди.

Мусобақада Ўзбекистоннинг энг яхши шахматчиларидан ташқари. Парҳам Магҳсоодлоо, Шаҳрияр Мамедяров, Александр Грисчук, Ричард Раппорт каби тажрибали шахматчилар қатнашмоқда.

Шахматнинг рапид йўналишида ташкил этилган турнир 8—9 июль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

8 июль куни мусобақанинг 5 тури бўлиб ўтди. Мусобақанинг биринчи турида Нодирбек Абдусатторов Жаҳонгир Воҳидовни мағлубиятга учратди. Шамсиддин Воҳидов эса Рустам Қосимжонов билан дуранг ўйнади. Жавоҳир Синдоров Шаҳрияр Мамедяровдан устун келди. Нодирбек Якуббоев Грисчук Александр билан муроса йўлини танлади.

5 турдан сўнг Жавоҳир Синдоров мағлубиятсиз юришда давом этмоқда. У 5 та ўйиннинг 3 тасини ғалаба билан якунлади, икки ўйинда эса рақиблар билан дурангга имзо чекди. Унинг ҳисобида 4 очко бор.

Нодирбек Абдусатторов 4-турда Парҳам Мақсудлуга мағлубиятга учради. Қолган 4 учрашувда 3,5 очко тўплашга муваффақ бўлди.

Учинчи ўринда бораётган Рустам Қосимжонов ҳисобида ҳам 3,5 очко мавжуд. У 5 та учрашувнинг 2 тасида ғалаба қозонди ва 3 учрашувни дуранг билан якунлади.

Мусобақанинг қолган 4 тури бугун 9 июль куни ўтказилади. Айнан бугун мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари аниқланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 05:43, 09.07.2024.
Ўқилди: 1353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4093]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3831]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3533]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3161]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2457]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2390]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2291]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2062]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2023]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1985]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик