Португалия терма жамоасининг собиқ футболчиси Антонио Фонсека Криштиану Роналдуни Евро-2024даги ўйини учун танқид қилди, шунингдек, турнирнинг чорак финалида Францияга мағлуб бўлган ўйин ҳақида гапирди.
"Францияга қарши ўйин тенг курашлар остида ўтди, иккала жамоада ҳам имкониятлар бўлди. Охирги ўйинларда гол ура олмаганимизни ҳисобга олсак, натижа Португалия учун адолатли деб ўйлайман. Аммо бу жамоанинг иқтидорини ҳисобга олиб, бу Еврода жамоадан кўпроқ нарсани кутгандим.
Криштиану Роналду ўртача даражада Европа чемпионатини ўтказди.
У ЖЧ-2026 учун яхши вариант бўлади деб ўйламайман, бизда ҳужумда бошқа вариантлар бор", - дея Фонсеканинг сўзларини келтиради Telecomasia.net.