"Рома" ярим ҳимоячиси Леандро Паредес Саудия Арабистони клубларининг нишонига айланди.
30 ёшли футболчи «Пари Сен-Жермен»дан кўчиб ўтганидан сўнг «бўрилар»нинг асосий жамоасида мустаҳкам ўрин эгаллашга муваффақ бўлди, аммо бу ёзда у клубини ўзгартириши мумкин. Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, Паредесни сотиб олишга Саудия Арабистони чемпионатининг номи ошкор этилмаган вакиллари қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Саудия клублари римликларнинг яна бир футболчиси Уссем Ауарни ҳам ўзига жалб қилмоқчи. "Рома" раҳбарияти жазоирлик билан хайрлашишга тайёр, бироқ аргентиналикни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда.
Леандро Паредеснинг амалдаги шартномаси келаси йили тугайди, бироқ муайян шартлар остида автоматик равишда у узайтирилиши мумкин.