Никлас Зюле вазн ташлашга муваффақ бўлди.
Ёзги таътилда Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси 10 килограммга яқин вазн йўқотди, деб ёзади Sky Sports.
Кеча у клуб жойлашган жойда машғулотларни бошлади. Унинг фотосурати клуб ижтимоий тармоқларида эълон қилинди.
Аввалроқ клуб мухлислари Зюленинг ортиқча вазни туфайли норозилик билдирганди.