«ПСЖ» устози Карло Анчелотти жамоада қоладиган бўлди ва мураббий бундан хурсандлигини таъкидлаб ўтди.
«Мен бир қарорга келдим, жамоада қолишни хоҳлайман. Барчаси оддий, мен қилган ишлар мавсум тугагач муҳокама қилинади.
Агар менинг ишимдан хурсанд бўлишса, мен ҳам хурсанд бўламан. Биз бирга кўп нарсага эришишимиз мумкин. Жамоада қолганимдан хурсандман»,- дейди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, мураббий «ПСЖ» билан шартнома имзолаган вақтида мамлакат чемпионатида кучли учликка кира оладиган бўлса, жамоада қолиши айтилган эди.
«ПСЖ» ҳозирда мамлакат чемпионатида яқин таъқибчи «Марсель»дан етти очко кўпроқ жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда. Шундай экан жамоа камида учинчи ўринни эгаллаши аниқ.