"Ал-Иттиҳод" "Астон Вилла" вингери Мусса Диаби учун 60 миллион евро сарфлашга тайёр, дея хабар беради журналист Жанлуижи Лонгари.
Саудия клуби 25 ёшли франциялик футболчи билан шахсий шартлар бўйича аллақачон келишувга эришган.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи Унаи Эмери жамоасига атиги бир йил аввал "Байер"дан 55 миллион евро эвазига ўтган эди.
Мусса дебют мавсумида 53 ўйинда 10 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Агар трансфер амалга ошса, у ҳамюртлари Н'Голо Канте ва Карим Бензема билан бирга ўйнайди. Қолаверса, жамоани Лоран Блан бошқариши мумкин.