Россия терма жамоасининг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Арсен Захарян "Реал Сосьедад"га қайтди. Бу ҳақда испан клубининг ижтимоий тармоқларида хабар берилди.
Матбуот хизмати хабарига кўра, россиялик футболчи таътилдан кейин жамоа билан биринчи машғулотини ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, Арсен ўтган ёзда "Реал Сосьедад"га ўтганди. Унинг аввалги клуби Москванинг "Динамо"си эди. Ўтган мавсумда Захарян испан жамоаси сафида 40 та ўйинда иштирок этган. Ярим ҳимоячи битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Арсеннинг шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.