"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жоау Канселу келажаги бўйича қатъий фикрда.
Хабарларга кўра, португалиялик футболчи "Ювентус"га ўтиш вариантидан бош тортди. У фақат "Барселона"га қайтишни истамоқда.
"Шаҳарликлар" Канселуни 30 миллион еврога сотишга тайёр, каталонияликлар эса фақат сотиб олиш шарти билан ижарага олиши мумкин.