Баҳор охирида Дортмунднинг “Боруссия” клуби “Реал”га қарши Чемпионлар лигаси финалига тайёргарлик кўраётганда, мухлислар германиялик ҳимоячи Никлас Зюле устидан кулишган эди.
Машғулотдан олинган суратлар футболчининг ортиқча вазнга эга эканлигини кўрсатди. Ўшанда Зюле катта қоринга эга эди ва ҳатто профессионал спортчига ўхшамасди. "Боруссия" ёзда Зюлени сотмоқчи эди, аммо футболчи анча формага қайтди.
German Sky хабарига кўра, ҳимоячи бир ой давомида фаол машғулот ўтказган ва шахсий ошпаз хизматидан фойдаланган ҳолда пархезга амал қилган.