Кириш Регистрация

«Поханг» сафарда дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигаси "G" гуруҳининг сўнгги турида "Бунёдкор"ни қабул қиладиган "Поханг Стилерз" жамоаси бугун Кей-лиганинг навбатдаги турида дуранг натижа қайд этди.

"Гёнгнам" меҳмони бўлган похангликлар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекишди. "Поханг" ушбу 1 очкони ўз ҳисобига қўшиб олганидан кейин 12 очко (3 ғалаба, 3 дуранг) билан 1-ўринга кўтарилиб олди. 12 очкога эга бўлиб турган яна бир жамоа "Сувон" эса ўз ўйинини эртага ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" 8 очко билан ОЧЛ "G" гуруҳини бошқараётган бўлса, "Поханг" 6 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:52, 13.04.2013.
Ўқилди: 4060 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.