Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората Ламин Ямалнинг Евродаги муваффақияти ҳақида фикр билдирди.
“У эндигина 17 ёшда, мен бунга ишонолмайман! Биламан, унинг устозлари ҳам бунга ишонмайдилар. Бу жажжи безори синфда тўпалон қиларди ва энди биз ҳаммамиз унинг Еврода нималар қилганини кўрдик. Турнирнинг энг яхши ёш футболчиси, келинг, уни табриклаймиз”, деди Мората Испания ғалабасини мухлислар билан нишонлар экан.