Жанубий Кореянинг "Сеонгна Ильва Чунма" клуби бугун ўз майдонида "Чонбук Моторс"ни қабул қилади. Жамоа плеймейкери Сервер Жепаров мавсумдаги дастлабки ғалабага умид қилмоқда.
"Сеонгнам" бош мураббийи Ан Ик Су ҳам Жепаровга катта умидлар боғламоқда. Сервер майдон марказида ёш ҳужумчиларни тўп билан таъминлаб туриши кўзда тутилган.
Ҳозирги кунда сеонгнамликлар "Чонбук Моторс"га қарши яхшироқ жисмоний ҳолатда. "Чонбук" ОЧЛда Япониянинг "Урава Редс" клубига қарши 2та ўйин ўтказиб, жисмонан толиққан.
"Ғалаба биз учун керак, шунинг учун "Чонбук Моторс"га қарши ўйин биз учун муҳим аҳамиятга эга. Бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик ва ўз уйимизда бўладиган ўйинда чиройли ўйин кўрсатишни мақсад қилганмиз. Мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришса, ғалабага эришиш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз", дейди Ан Ик Су.