Германиянинг “РБ Лейпциг” клуби ҳимоячиси Муҳаммад Симакан Европанинг икки топ-клуби манфаатлари доирасига тушиб қолди.
Маълумотларга кўра, "Ливерпуль" ва "Атлетико" клублари 24 ёшли франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Симаканнинг потенциал трансфери нархи 40-45 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчининг ўзи клубини ўзгартиришга тайёр.
Муҳаммад Германия жамоасида 2021 йилнинг ёзидан буён ўйнамоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Transfermarkt экспертлари унинг қийматини 35 миллионга баҳоламоқда.













