Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Флик «Атлетико»га қарши баҳс учун кутилмаган ҳимоя жуфтлигини танлади

Баҳо:
+ | -

Сешанба куни «Барселона» Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг жавоб учрашуви доирасида Мадриднинг «Атлетико» жамоаси меҳмони бўлади. Ўтган чоршанба куни бўлиб ўтган дастлабки баҳсда каталонияликлар ўз майдонларида 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.

Инсайдер Хави Мигелнинг хабар беришича, Жерар Мартин «матрасчилар»га қарши бўлажак ўйинда иштирок эта олиши кутилмоқда. Ханс-Дитер Флик 24 ёшли футболчини мудофаа марказида Эрик Гарсия билан бирга туширишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жерар Мартин Ла Лига доирасидаги «Эспаньол»га қарши кечган сўнгги ўйиннинг биринчи бўлимидан сўнг жароҳат туфайли алмаштирилган эди.

Шунингдек, «кўк-анорранглилар»нинг асосий марказий ҳимоячиси Пау Кубарси дисквалификация сабабли «Атлетико» билан жавоб учрашувини ўтказиб юборади — у дастлабки ўйинда қизил карточка олган эди.

Киритилди: 12:45, 13.04.2026.
Ўқилди: 8038 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик