Кириш Регистрация
07/09 04:30 Уругвай - Парагвай
07/09 05:45 Бразилия - Эквадор
07/09 06:30 Перу - Колумбия

Биринчи давра якунлари: Ким қанча ўйнади?

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор”нинг 1-даврада қайд этган статистик натижалари билан таништиришда давом этамиз.

Кўпчиликка маълум, ғалаба қозонишда майдонда ҳаракат қиладиган футболчиларнинг ҳиссаси муҳим омил саналади.

Хўш, “Навбаҳор”нинг Суперлига 1-даврасидаги баҳсларида майдонда ким қанча ҳаракат қилди?

Биринчи давра ўйинларида “Навбаҳор” таркибида 18 нафар футболчи майдонга тушди.

Улардан 3 нафар тажрибали ўйинчилар, яъни,  дарвозабон Ўткир Юсупов, шунингдек, сербиялик футболчилар - ҳимоячи Филип Иванович ва ярим ҳимоячи Йован Жокичлар ортда қолган 13 та баҳсда тўлиқ, яъни, 1170 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилишди.

Бундан ташқари, яна 4 нафар футболчи – Фаррух Сайфиев, Жамшид Искандеров, Аброрбек Исмоилов ҳамда Асадбек Собиржоновлар ҳам 13 та ўйинда майдонга тушишди, аммо мазкур ўйинчилар айрим баҳсларда алмаштирилдилар ёки захирадан майдонга тушдилар.

Кези келганида, жорий мавсумнинг 1-даврасида жамоамизнинг 2 нафар ёш футболчиси – ҳимоячи Достонбек Абдулҳаев ҳамда ярим ҳимоячи Наврўзбек Иминжоновлар Суперлигада ўз дебютларини нишонлашганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Т/р.

Футболчи                                      

Амплуаси               

Ўйин

Дақиқа

1.

Ўткир Юсупов

Дар.

13

1170

2.

Филип Иванович

Ҳим.

13

1170

3.

Йован Жокич

Яр.ҳим.

13

1170

4.

Фаррух Сайфиев

Ҳим.

13

1156

5.

Жамшид Искандеров

Яр.ҳим.

13

1096

6.   

Одилжон Ҳамробеков

Яр.ҳим.

12

1080

7.

Жамшид Болтабоев

Ҳим.

12

1035

8.

Аброрбек Исмоилов

Яр.ҳим.

13

973

9.

Тома Табатадзе

Ҳуж.

11

941

10.

Азимжон Аҳмедов

Ҳим.

10

895

11.

Русланбек Жиянов

Яр.ҳим.

12

646

12.

Асадбек Собиржонов

Яр. ҳим.

13

589

13.

Иброҳим Йўлдошев  

Ҳим.

9

412

14.

Сияваш Ҳақназари

Яр.ҳим.

9

267

15.

Гиорги Никабадзе

Ҳуж.

4

119

16.

Достонбек Абдулҳаев

Ҳим.

1

61

17.

Наврўзбек Иминжонов

Яр.ҳим.

5

57

18.

Шодиёр Шодибоев

Ҳуж.

8

52

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:28, 16.07.2024.
Ўқилди: 971 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.