"Зенит"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Маркус Вендел ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.
Ajansspor хабарига кўра, "Зенит" 26 ёшли футболчини Туркиянинг "Галатасарой"ига қўйиб юборишга рози бўлган.
Қайд этилишича, Венделнинг ўзи аллақачон турк клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, Вендел 2020 йилдан буён "Зенит"да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи битта ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.