"Удинезе" ярим ҳимоячиси Лазар Самарджич "Милан"га ўтиши мумкин.
Ўтган ёзда футболчи сўнгги дақиқаларда “Интер”га ўтишдан бош тортган, кейинроқ “Ювентус” унинг учун курашда фаворит ҳисобланганди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, энди “Милан” сербиялик футболчига даъвогарлик қилмоқда.
"Россонерилар" 22 ёшли ярим ҳимоячининг отаси ва агенти билан боғланиб, ҳамкорлик шартларини муҳокама қилишди.