«Милан» Страхиния Павловични сотиб олишга яқин.
"Salzburger Nachrichten" нашрининг ёзишича, «россонерилар» ҳимоячи учун бонуслар билан бирга 25 миллион евро олишни истаган «Зальцбург» талабларини қондиришга тайёр.
Аввалроқ сербнинг ўзи билан 5 йиллик шартнома аллақачон келишиб олингани хабар қилинганди.
Ўтган йилги Австрия чемпионатида Павлович 26 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган эди.