“Бетис” марказий ҳимоячиси Алекс Перес “Интер”га ижара асосида ўтди. Бу ҳақда Милан клуби матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, "Интер" 18 ёшли футболчини сотиб олиш имконияти билан бир мавсумга ижарага олган.
Аввалроқ Переснинг тўлиқ трансфери "Интер"га 500 минг еврога тушиши хабар қилинганди.
Transfermarkt интернет портали экспертлари испанияликнинг нархини 25 минг еврога баҳоламоқда.