Кириш Регистрация

"Ювентус" ҳимоячиси жамоа йиғинидан қолиб кетди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ҳимоячиси Маттиа де Шильо жамоа билан йиғинга бормади.

Тиаго Мотта бошчилигидаги жамоа Германиянинг Ньюрнберг шаҳрига йўл олди, бироқ баъзи футболчилар Туринда қолишга мажбур бўлди - улар орасида Де Шильо ҳам бор эди. 31 ёшли футболчи бунга унинг жисмоний тайёргарлиги сабаб бўлганини рад этди.

“Сўнгги пайтларда ўзим ҳақимда кўп нотўғри маълумотларни эшитдим. Мен яхши эканлигимни айтмоқчиман - ОАВдаги баёнотларга қарамай, жисмоний муаммолар йўқ.

Мени оддийгина клуб қарори билан йиғинга таклиф қилишмади. Журналистлардан янгиликларни чоп этишдан олдин маълумотларнинг тўғрилигини текширишларини сўрайман”, — деди футболчи.

Киритилди: 07:18, 21.07.2024.
Ўқилди: 2101 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.