Лондоннинг "Челси" клуби яна бир ўсиб бораётган юлдузни трансферига тайёрланмоқда.
Гап "Гремио"дан 16 ёшли Габриэль Мек ҳақида кетмоқда. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "кўклар" вакиллари аллақачон лойиҳани бразилиялик вундеркинд ва унинг атрофидагиларга тақдим этишган – Лондон клуби келишув амалга ошишига ишонч билдирмоқда. Айни пайтда “Гремио” билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда. Ҳужумкор ярим ҳимоячининг ўзи ҳам "Челси"га ўтишни ҳоҳлайди, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам у кутишга мажбур бўлади - у 18 ёшида, яъни икки йилдан кейин Европага кўчиб ўта олади.
Габриел Мек ҳали "Палмейрас"нинг асосий жамоасида ўйнамаган, бироқ ёшлар даражасидаги ўйинлари туфайли эътиборда.