Доимий равишда қонун билан муаммога дуч келадиган "Танк" Париж Олимпиадасига бориш учун махсус рухсатнома олди. Дэвис ҳаваскор рингида жанг ўтказмоқчи эмас, аммо у АҚШ терма жамаосидан расмий таклиф олган.
Дэвиснинг Олимпиада давомида америкалик боксчиларга йўл-йўриқ кўрсатиши ва ўз маслаҳатлари билан мамлакат жамоасини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. У 19 июлдан 12 августгача Францияда бўлади.