"Манчестер Юнайтед" спорт директори Дэн Эшуорт тайинланганидан кейин клуб мухлисларига мурожаат қилди.
"Бу 1 июль куни клубга қўшилганимдан бери "Манчестер Юнайтед" мухлисларига мурожаат қилиш учун биринчи имкониятларимдан бири, шунинг учун мен бу ерда бўлганимдан хурсандман.
Биз ҳаммамиз тушунамизки, ўтган мавсум Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида талаб қилинадиган стандартларга жавоб бермади, аммо Англия кубогини ажойиб тарзда қўлга киритиш орқали футболчиларимиз ва ходимларимиз ҳамма бир жойга йиғилганда нимага қодир эканликларини кўрсатишди.
Бизнинг умумий мақсадимиз юқори даражаларга янада изчил эришишдир. Жейсон билан бирга менинг вазифам Эрик, ходимлар ва ўйинчилар учун тўғри қўллаб-қувватловчи тузилмалар ва муҳитни яратишдир. Ўйинчилар ва ходимлар танаффусдан янги қайтишаётгани сабабли, мен гуруҳда кучли энергия ва қатъиятни ҳис қиляпман.
"Манчестер Юнайтед" дунёдаги энг йирик футбол клубларидан бири бўлиб қолмоқда, аммо бу бизнинг муваффақиятимиз ўлчови эмас. Асосий эътибор майдоннинг юқори чўққисига қайтишга қаратилган. Бу дарҳол содир бўлмайди, лекин Омар ва унинг янги раҳбарияти билан биз бунга эришмагунимизча тинчланмаймиз" -деди Дэн Эшуорт "МЮ" расмий сайтига.