"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг ярим ҳимоячиси Родри "Олтин тўп"га лойиқ, деб ҳисоблайди.
"Агар у "Олтин тўп"ни олса, мен жуда хурсанд бўламан. Унинг барқарорлиги ақл бовар қилмайди. Номзод бўлиш ёки бу мукофотни ютиб олиш - ақл бовар қилмас натижа. Биз, унинг оиласи ва яқинлари у билан жуда фахрланамиз," - дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда "шаҳарликлар" матбуот хизмати.