"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска Кристофер Нкункунинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Нкунку исталган жойда ўйнаши мумкин. У тўққизлик, қанот ярим ҳимоячиси, ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлишга тайёр... У ҳамма жойда бўлиши мумкин. Мен футболчиларнинг ривожланиши ва бир нечта позисияларда ўйнашини истайман", - дейди Мареска.
Италиялик мураббий ўтган мавсум якунланганидан сўнг “Челси”га келган эди.