Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Париж-2024. Нейтрал мақомдаги спортчиларнинг барчаси допинг тестидан ўтиб бўлди

Баҳо:
+ | -

Париж Олимпиадасида нейтрал мақомда иштирок этадиган барча россиялик ва беларуслик спортчилар допинг-тестдан ўтишди, деди Халқаро допинг-тестлар агентлиги раҳбари Валерий Фурнейрон.

Нейтрал спортчиларнинг 97 фоизи бир неча марта синовдан ўтган. Ташкилот раҳбари Валерий Фурнейрон Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) 142-сессиясида сўзлаган нутқида Олимпиадага тайёргарлик жараёнида барча нейтрал спортчилар допинг-тестдан ўтганини айтди.

Қайд этилишича, Париждаги ўйинларда иштирок этувчи 25 та энг йирик давлатнинг ҳар бирида тестдан ўтмаган камида битта спортчи бор.

Ушбу кўрсаткич бўйича Янги Зеландия (спортчиларнинг 24 фоизи допинг-тестдан ўта олмаган), Австралия ва Бразилия (18 фоиз), Дания (14 фоиз), Польша (11 фоиз), Буюк Британия ва Украина вакиллари (ҳар бири 10%) етакчилик қилмоқда.

Март ойида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА) 2024 йилги Олимпиада олдидан россиялик спортчиларни қўшимча текширувдан ўтказиш учун махсус комиссия тузмаслигини маълум қилганди.

Агентлик буни бу сафар россияликлар допинг билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ўйинларда нейтрал мақомда иштирок этиши билан изоҳлади.

Киритилди: 15:22, 25.07.2024.
Ўқилди: 880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7670]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4351]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3379]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3339]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2932]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2433]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1727]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1656]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1606]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1605]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик