Италиялик марказий ярим ҳимоячи Жакомо Бонавентура фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришга қарор қилди.
34 ёшли футболчи «Фиорентина» билан шартномаси якунланганидан сўнг эркин агентга айланганди. У энди Саудиянинг «Аш-Шабоб» клуби шарафини ҳимоя қилади.
Инсайдер Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, шартнома тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.