"Ньюкасл"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Киран Триппьер "Ал-Иттифоқ"га ўтмайди.
Англия терма жамоаси футболчиси клубини ўзгартириш ҳақида ўйлаяпти ва бош мураббий Стивен Жеррард ишлаётган саудиялик "Ал-Иттифоқ" даъвогарлардан бири сифатида қайд этилди. Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, Даммам шаҳри клуби Триппьер учун курашмаяпти.
Киран Триппьернинг "Ньюкасл" билан шартномаси келаси йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.