Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Ўзбекистон делегациясига FIFA Futsal World Cup 2024™ кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

ФИФА доирасида Марказий Осиёда илк бор ўтказиладиган турнир — FIFA Futsal World Cup 2024™ мусобақаси янги ва муҳим босқични қаршилади. Францияда жойлашган ташкилот офисида мундиалнинг кубоги мезбон мамлакат — Ўзбекистонга топширилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар берди.

Тадбирда ФИФА Президенти Жанни Инфантино, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамда МОҚ бош котиби Ойбек Касимов иштирок этди.

10-бор ташкил этилаётган мундиалда жами йигирма тўртта жамоа иштирок этади. Афғонистон, Тожикистон, Янги Зеландия ва Франция турнирда дебют қилса, Португалия эса чемпионлик унвонини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Турнир 2024 йилнинг 14 сентябридан 6 октябрига қадар Ўзбекистоннинг уч шаҳрида — Тошкент, Андижон ва Бухорода бўлиб ўтади. Мусобақанинг қуръа ташлаш маросими 2024 йил 26 майда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанднинг Регистон майдонида бўлиб ўтди.

“Мен Париждаги офисимизда расмий кубокни Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икромов ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматовга топширганимда муҳим бир босқични босиб ўтдик. Ушбу тарихий мусобақага тайёргарлик кўришдаги улкан ишлар учун миннатдорчилик билдирдим ва омад тиладим. Май ойида Самарқандда ўтказилган қуръа ташлаш маросими Ўзбекистондан нималарни кутишимиз мумкинлигини кўрсатиб берди. Мен ушбу мамлакатдан ажойиб ва гўзал турнир мезбонлигини кутмоқдаман”, деди ФИФА Президенти Жанни Инфантино.

Учрашув давомида Ўзбекистон делегацияси ФИФА офисида жойлашган музей билан ҳам танишдилар. Музейда Равшан Ирматовнинг ҳакамлик давридаги экспонат ҳам намойиш этилди.

“Парижда жойлашган офисимизнинг музейига саёҳат қилиш ва футболнинг буюк тарихини ифодаловчи ёдгорликларни, шу жумладан Равшан Ирматовнинг ҳакамлик давридан қолган экспонатни кўриш жуда ёқимли бўлди, дея қайд этган ФИФА президенти Жанни Инфантино.

Киритилди: 10:00, 31.07.2024.
Ўқилди: 2037 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик