Грузиялик дзюдочи Лаша Бекаури Олимпиадада 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида ғалаба қозонди. У Грузияга Париждаги ўйинларда биринчи олтинини келтирди.
Токио ўйинлари чемпиони Бекаури финал баҳсида япониялик икки карра жаҳон чемпиони Санширо Мураони иппон билан мағлуб этди.