Расмус Хейлунд криотерапия камерасидан олинган суратни жойлаштирди.
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси "Арсенал" билан ўртоқлик учрашувида (1:2) сон қисмидан жароҳат олди. У 6 ҳафтани ўтказиб юборади.
Бугун Хейлунд ижтимоий тармоқларда ҳарорат -100 даражадан пастга тушадиган криотерапия камерасидан олинган суратни жойлаштирди. "Ҳавотир олманг. Скандинавияда биз буни ёз деймиз”, деб ёзади даниялик.