Англиянинг "Манчестер Сити" клуби Испаниянинг "Реал" клуби дарвозабони Андрей Лунинга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда One Football.
Хабарларга кўра, "шаҳарликлар" Лунинни Саудия Арабистони чемпионатига кетиши мумкин бўлган Эдерсон Мораэс ўрнига номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Ҳозир “шаҳарликлар” 35 миллион евро миқдоридаги таклиф тайёрламоқда.
2023/24 йилги мавсумда Андрей Лунин "Реал" сафида 31 та ўйин ўтказиб, 32 та гол ўтказиб юборган. 12 учрашувда дарвозабон бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади.