"Барселона" Дани Ольмо учун 50 миллион евродан кўпроқ пул тўламоқчи эмас.
Энди испанлар “Лейпциг”га 47 миллион евро ва ўйнаган ўйинлар учун 3 миллион бонус ва чемаионлик учун 10 миллион бонус таклиф қилмоқда.
Немис клуби ҳали ҳам футболчи учун 60 миллион евро талаб қилмоқда, аммо "Барса" бу суммани дарҳол тўламоқчи эмас. Каталонияликлар 50 миллионни кўзламоқда, чунки бу маблағ футболчининг кейинги мавсумдан бошлаб товон пули ҳисобланади.
Айни дамда "Барселона"нинг сўнгги таклифи жавобсиз қолмоқда. "Лейпциг" келишувга шошилишни режалаштирмаяпти ва бозорда унга ўхшаш ўринбосар топиш учун пул кераклигини даъво қилмоқда.
Яқин кунларда раҳбарият 1 август куни иш бошлаган янги спорт директори Марсел Шефер билан вазиятни баҳолайди.
Немислар келаси ҳафтада футболчининг агентлари билан ҳам учрашишни режалаштирган. Ольмо вакиллари музокаралар якунига қадар, қандай натижа бўлишидан қатъи назар, Лейпцигда қолиш ниятида.