«Барселона» «Лацио»нинг 19 ёшли ҳужумчи Витор Роке бўйича 20 миллион евролик таклифини рад этди.
Римликлар футболчининг келажакдаги сотувидан тушадиган сумманинг 50 фоизини ҳам каталонияликларга ўтказишга тайёр эди. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
Манбага кўра, Каталония клуби бразилиялик ҳужумчининг трансферидан 40 миллион евро ишлаб олмоқчи.