Кириш Регистрация
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор 3-1 Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла 1-0 Мексика
27/06 20:00 Нефтчи 1-1 Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор 1-0 Бунёдкор
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна - Динамо
28/06 20:00 Қизилқум - ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания

Мавсумни муваффақиятсиз бошлаш «Шўртан»га хос одат

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда «Шўртан» олий лиганинг 5-тур натижаларига кўра 3 очко жамғарган ҳолда 13-ўринда бормоқда. Ғузорликлар ҳозиргача 4та ўйин ўтказиб, шундан биттасида ғалаба қозонишди ва учта ўйинда имкониятни бой беришди. «Шўртан» мана шу учрашувларда фақат бир бор тўп киритиб, ўз дарвозасидан 7та гол ўтказиб юборди. Албатта, бу натижаларни кўриб ғузорлик мухлисларнинг кайфияти тушиши турган гап, аммо шу ўринда биз жамоа ишқибозларига мурожаат қилган ҳолда кўп ҳам хавотирга тушишга ўрин йўқ деб қоламиз. Негаки ҳали олдинда ўйинлар кўп ва «Шўртан» ҳисобидаги очколар сони кейинги беллашувларда ортиб боришига ишонамиз.

Шу ўринда баъзи статистик маълумотларга эътибор қаратишни лозим топдик. Маълумки, «Шўртан» 2005 йилдан бери олий лигада иштирок этиб келмоқда. Аввалги мавсумларда айнан дастлабки тўртта учрашувдан сўнг «Шўртан» ҳисобидаги очколар сонига қараб шунга амин бўлдикки, «Шўртан» биринчи марта ҳозиргидек қийин вазиятга тушиб қолгани йўқ. Хусусан 2011 ва 2005 йилги чемпионатда «Шўртан» дастлабки 4 учрашувдан сўнг атиги 1 очко тўплаган экан.  2006, 2007, 2008, 2009 йилги мавсумларда эса худди ҳозиргидек «Шўртан» тўрт ўйиндан сўнг уч очко тўплаган, бироқ жамоа кейинчалик ўзини кўрсата олган.

Энди фақат бу йилги миллий биринчилик хусусида сўз юритадиган бўлсак, «Шўртан» сафарда «Металлург», «Локомотив» ва «Насаф» клубларига қарши баҳс олиб бориб мағлубиятга учради. Ўз майдонида эса «Сўғдиёна»дан устун келди. Ҳозирда «Металлург», «Локомотив» ва «Насаф»нинг кучли тўртликда боришаётганини эътиборга олсак, «Шўртан» ўзига яраша кучли жамоалардан енгилди дейишимиз мумкин. Шундай экан, кейинги беллашувларда ижобий натижалар қўлга киритилгудек бўлса, «Шўртан» албатта турнир жадвалида юқорилаб олади. Бунинг учун эса жамоани охиригача қўллаб-қувватлаб туришимиз талаб этилади.

Қуйида «Шўртан»нинг олий лигада илк 4та ўйиндан сўнг қандай кўрсаткичга эга бўлганини келтириб ўтамиз.

Йил

Ўрин

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

2013

13

4

1

0

3

1-7

3

2012

7

4

2

0

2

7-16

6

2011

14

4

0

1

3

4-9

1

2010

7

4

1

3

0

3-1

6

2009

12

4

1

0

3

5-9

3

2008

14

4

1

`0

3

2-8

3

2007

10

4

1

0

3

6-7

3

2006

13

4

1

0

3

2-6

3

2005

14

4

0

1

3

0-7

1

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 09:46, 19.04.2013.
Ўқилди: 3867 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.