«Барселона»нинг Испания терма жамоасидаги 3 нафар футболчиси Ламин Ямал, Педри ва Ферран Торрес бугун таътилдан қайтиб, клуб қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтди. Бу ҳақда клуб хабар берди.
Улар жамоа 8 август куни АҚШ сақаридан қайтгунга қадар индивидуал тарзда машғулот олиб боради.
Ла лига янги мавсуми 15 август куни старт олади.