"Аталанта" Жанлука Скамакка жароҳатидан сўнг Антони Марсьялни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ, 25 ёшли форвард "Парма" билан ўртоқлик ўйинида хоч боғламидан жароҳат олганди.
Бугун "Аталанта" Жанлука Скамакка тиззасидаги олдинги хоч боғламини тиклаш учун операция қилинганини эълон қилди.
Қайд этилишича, футболчи зудлик билан реабилитация жараёнини бошлайди, бироқ бундай жароҳатни тиклаш учун одатда камида 6 ой керак бўлади.
Football Italia Sky Sports нашрига таяниб хабар беришича, "Аталанта" раҳбарияти жароҳат олган италиялик ҳужумчининг ўрнига Антони Марсьяль трансферини кўриб чиқмоқда.
Марсьяль май ойида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишини эълон қилганди ва ҳозирда клубсиз.