Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Суперлига. 14-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси: 4 та тўғри, битта нотўғри қарор (видео)

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 4 август санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 14-туридан ўрин олган учта баҳс якунига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди.  

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият. «Андижон» - ОКМК тўқнашуви: баҳсли пенальти.

«Андижон» - ОКМК учрашувининг 37-дақиқасида мезбонларнинг 17-рақамли вакили рақиб жарима майдонига ёриб кираётган вақтда ҳимоячининг қаршилигига учради ҳамда йиқилиб тушди. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин пенальти белгилади, ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи қулай вазиятга чиқиб бораётганди. Ҳимоячи уни очиқчасига чалиб, тўхтатиб қолган. 11 метрлик жарима зарбаси белгилаш учун асос етарли. Шу сабабли, комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.

2-вазият. «Андижон» - ОКМК ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

«Андижон» - ОКМК беллашувининг 90-дақиқасида меҳмонларнинг 28-рақамли футболчиси ўз жарима майдонида тўпни тўхтатаётган вақтда тўп унинг қўлига теккандек кўринди. Аммо бош ҳакам Рустам Лутфуллин пенальти учун асос етарли эмас, деб ҳисоблади ва баҳсни давом эттирди. ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.  
 
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ВАР вазиятга аралашмай тўғри қилган. Кадрлар ҳимоячининг қўлига ёки ўйнаш мумкин бўлган тана қисмига тўп текканини кўрсатиб бера олмаган. Ҳакам тўғри жой танлаган ва ҳолатни тўғри баҳолаган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топди.

3-вазият. «Металлург» - «Локомотив» қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

«Металлург» - «Локомотив» учрашувининг 3-дақиқасида мезбонларнинг 24-рақамли футболчиси меҳмонларнинг 17-рақамли аъзосининг оёғига бутсасининг таг қисми билан жиддий зарба берди. Бош ҳакам Азиз Асимов дастлаб ҳимоячига сариқ карточка кўрсатди. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, рефери қарорни қизил карточкага ўзгартирди.
 
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Футболчи рақибига нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилган. Бу каби ҳолларда тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

4-вазият. «Металлург» - «Локомотив» тўқнашуви: баҳсли пенальти.

«Металлург» - «Локомотив» учрашувининг 20-дақиқасида мезбонларнинг 4-рақамли вакили меҳмонлар ҳимоячиси билан тўп учун курашга кирди ва жарима майдонида йиқилиб тушди. Бош ҳакам Азиз Асимов дастлаб пенальти учун асос етарли эмас, деб ҳисоблади ва баҳсни давом эттирди. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетгандан сўнг ВАР ҳаками Асимовни монитор ёнига чақирди ва рефери вазиятни тўлиқ ўрганиб, нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга нотўғри аралашган. Ракурс орқали ҳолатни аниқ кўришнинг иложи йўқ. Шу сабабдан, 11 метрлик жарима зарбаси белгилаш учун асос етарли эмас. Комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори нотўғри, деб ҳисобланди.

5-вазият. «Металлург» - «Локомотив» ўйини: баҳсли 11 метрли жарима зарбаси.

«Металлург» - «Локомотив» беллашувининг 55-дақиқасида мезбонларнинг 22-рақамли футболчиси пойтахтликларнинг 2-рақамли вакилига қарши ўз жарима майдонида қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Азиз Асимов дарҳол нуқтага ишора қилди. ВАР ҳам унинг қарорини маъқуллади.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ҳимояланаётган футболчи рақибининг орқасидан қўполлик ишлатиб, унинг тўпга эгалик қилишига қаршилик қилган. Пенальти белгилаш учун асос етарли ва Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.

Манба: uzfhm.uz
Киритилди: 10:28, 08.08.2024.
Ўқилди: 1526 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.