Кириш Регистрация

Хави 1 йил олдин Ольмонинг трансферини сўраганди

Баҳо:
+ | -

"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес Дани Ольмони жамоага таклиф қилмоқчи эди.

Испаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи узоқ вақтдан бери Блаугрананинг трансфер мақсадлари қаторида бўлиб келган. Журналист Хави Мигелнинг сўзларига кўра, Ольмо бир йил олдин "Барселона"га келиши мумкин эди - ўша пайтдаги жамоа бош мураббийи Хави Эрнандес уни сотиб олишни талаб қилган. Каталония гранди раҳбарияти иқтисодий қийинчиликлар туфайли мураббийнинг илтимосини қондира олмади.

Дани Ольмо яқин орада "Барселона"га ўтиши керак, аммо у энди Хави билан ишламайди - мутахассис май ойида ишдан бўшатилганди. Испания терма жамоасининг 26 ёшли футболчисининг трансфер қиймати бонуслар билан бирга 60 миллион евродан ошиқроққа баҳоланмоқда.

Киритилди: 08:08, 09.08.2024.
Ўқилди: 966 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик