Трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Барселона" Англия Премьер-лигасидан ярим ҳимоячи сотиб олиши мумкин.
Журналист Тони Хуанмарти маълумотларига кўра, "блауграна" Лондоннинг "Челси" клубидан Карни Чуквуэмекага қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, “Барселона” янги ярим ҳимоячи сотиб олишга қарор қилса, раҳбарият “Челси”дан Чуквуэмекани олишга ҳаракат қилади. "Кўк-анорранглилар" вакиллари аллақачон футболчининг атрофидагилар билан алоқада.
Чуквуэмека "Барселона"га ўтишга тайёр, чунки ярим ҳимоячи "Челси"да асосий таркиб футболчиси эмас.