Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

“Париж-2024”: Хитой ва АҚШ пойгаси, Ўзбекистоннинг шов-шувли кўрсаткичи

Баҳо:
+ | -

Ёзги Олимпия ўйинларида медаллар учун курашаётган мамлакатлар орасида АҚШ ва Хитой спортчиларининг кураши сўнгги кунгача давом этиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Бугунгача ўтган мусобақалар сарҳисобига кўра, давлатлар жадвалини АҚШ спортчилари 33 та олтин, 39 та кумуш, 39 та бронза, жами 111 та медаль билан бошқариб келаётган бўлса, Хитой олимпиячилари 33 та олтин, 27 та кумуш, 23 та бронза, жами 83 та медаль билан океан орти вакилларини таъқиб этмоқда.

Кўриниб турибдики, олтин медаллар жамғаришда ҳар икки мамлакат тенг кучга эга, фақат умумий медаллар сонида америкаликлар 28 та медаль фарқи билан олдинда бормоқда.

Ҳар қандай мусобақада сон эмас, сифат, яъни олтин медаллар етакчи давлатни аниқлашда асосий омил.

Сўнгги икки кунлик Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган стол тенниси, таэквондо, оғир атлетика каби спорт турларида чин юрти вакиллари олтин медалларга даъвогарлик қилаётгани, АҚШ вакиллари аёллар футболи, баскетбол каби спорт турларида, шунингдек эркин кураш, таэквондонинг айрим вазнларида кучлилар қаторидан жой олишга ҳаракат қилиши инобатга олинса, ўйинларнинг сўнгги кунига қадар қайси бири “Париж-2024”ни етакчи давлат сифатида якунлашини башорат қилиш қийин.

Бевосита Ўзбекистон спортчиларининг бу галги Олимпия ўйинларида шов-шувли тарзда кучли ўнлик рўйхатига яқинлашаётгани ҳар жиҳатдан эътирофга лойиқ, дейиш мумкин.

Мамлакатимиз спортчилари ҳозирда 5 та олтин, 3та бронза медали билан 14-ўринда бормоқда.

Ушбу натижа бугун ўтадиган таэквондо, бокс, эркин кураш, оғир атлетика каби спорт турларидаги кўрсаткичлар натижасида янада яхшиланиши, мамлакатимиз спортчилари 11-13-ўринда бораётган Канада, Янги Зеландия, Венгрия, ҳатто 10-ўринда бораётган Италия жамоасини ҳам ортда қолдириш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Киритилди: 12:11, 10.08.2024.
Ўқилди: 17917 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.