Париж олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир кумуш медаль қўшилди. Таэквондонинг аёллар ўртасида 67 килодан оғир вазнда финалгача етиб келган Светлана Осипова финал жангини ўтказди.
Мезбон спортчиси Алтея Лоренни бутун зал қўллаб-қувватлаб турди. Лорен биринчи бўлимда бошга берилган аниқ зарба эвазига 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Иккинчи бўлим тугашига 2 сония қолганида Осипова бошга аниқ зарба берди. Аммо жанг тугаганига қарамай мезбонлар мураббий "челленж" сўради. Алтея сўнгги миллисонияда бошга зарба бергани аниқ бўлди.
Иккинчи бўлимда ғолиблик французга берилди. Натижада олтин медаль Алтея Лоренга насиб этди. Светлана Осипова эса Ўзбекистонга кумуш билан қайтадиган бўлди.